Адесанья: Оқ танлилар мендан қўрқишади

  • 2 июнь, 2020, 13:18
  • 0
  • MMA

UFCнинг ўрта вазн тоифасидаги чемпиони Исроил Адесанья Жорж Флойднинг ўлимида айбдорлар қаторида гумон қилинди.

"Мени жаҳлим чиқяпти. Сизлар ҳам дўконга борганингизда бу аҳмоқлар (АҚШ полициячилари назарда тутилган) сизни ўлдирмаслиги учун қўлларингизни ортга қилиб турасизми?

Сизлар ҳам кўчада юрган пайтингиз, сиздан қўрқадиган оқ танли инсонларни кўрасизми?

Бу мен билан содир бўлади. Мендан қўрқиб турганларини ҳис қилганим учун ҳам уларга йўл бериб, ўтказиб юбормайман. Нима учун? Мен қора бўлганим учун!

Мен нима қилдим? Менда танлаш имкони йўқ. Агар, имкон бўлганида ҳам мен қора бўлиб қолаверардим," - деди Адесанья.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!