Adidas Стерлингни

"Манчестер Сити" клуби форварди Рахим Стерлинг Adidas билан рекорд даражада шартнома имзолади.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра, англиялик футболчи зарур шартларни бажарган тақдирда йилига 11 млн евродан кўпроқ пул олиши мумкин.

Айтиш керакки, Adidas Стерлингни ўзи билан ҳамкорлик қилувчи "Реал" клубида кўрмоқчи. Боиси, "Манчестер Сити" айни дамда Puma компанияси билан ҳамкорлик қилади.

Стерлинг жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида 49 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 29 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)