"Adu-Dhabi Chess Festival". "Juniors" гуруҳида 5 турдан сўнг вакилларимиз қайси ўринларни банд этиб турибди?
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида 30-Абу Даби Халқаро шахмат фестивали бўлиб ўтмоқда. 14 август куни старт олган мусобақада юртимиз шарафини жами 32 нафар шахматчи ҳимоя қилмоқда.
Мукофот жамғармаси 63600 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда 250 дан ортиқ шахматчи "Mastersс", "Open А", "Open B" ҳамда "Juniors" гуруҳларида беллашмоқдалар.
Таъкидлаш керак, "Juniors" гуруҳида айни вақтда 5 тур ортда қолди. Қуйида "Juniors" гуруҳидаги иштирок этаётган ҳамюртларимизнинг рейтингдаги ўрни билан танишиб чиқишингиз мумкин:
Акобирхон Сайдалиев - 4.5 очко, 7-ўрин
Икромжон Ҳалилов - 4 очко, 17-ўрин
Акбар Якуббоев - 4 очко, 19 ўрин
Асилбек Абдулазизов - 3.5 очко, 60-ўрин
Азизжон Абдукаримов - 3 очко, 119-ўрин
Асмина Абдулазизова - 2.5 очко, 144-ўрин
Эслатиб ўтамиз, "Juniors" гуруҳида 16 ёшгача бўлган шахматчилар иштирок этиши мумкин.
Фикрлар