Афониннинг жамоаси омадсизликка учради
Кеча Россия Биринчи дивизионида 27-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Вадим Афонин тўп тепадиган “Оренбург” клуби бу тур “Луч-Энергия” меҳмони бўлди.
Владивосток шаҳрида кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
Мазкур ўйиндан сўнг “Оренбург” жамғарган очколар сони 57 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалидаги 20 клуб орасида 3-ўринда бормоқда.
Россия Биринчи дивизиони. 27-тур
“Луч-Энергия” – “Оренбург” 1:0.
Фикрлар