Африкалик югурувчилар Бостон марафонида ғалаба қозонишди

Жаҳон марафон сериялари қаторида эътиборли босқичлардан бири АҚШнинг Бостон шаҳрида ўтказиладиган пойгадир. Умумий соврин жамғармаси 830 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур мусобақа бу йил ҳам қизиқарли ўтди. 

Кутилганидек, ғолиблик "қора қитъа" вакилларига насиб этди. Эркаклар ўртасидаги баҳсда кениялик Лоренс Чероно ғалаба қозонган бўлса, аёллар тоифасида эфиопиялик Воркнеш Дефега марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Ғолиблар 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини ҳам қўлга киритишди. Батафсил: 

Эркаклар

1. Лоренс Чероно (Кения) – 2.07,57
2. Лелиса Десиса (Эфиопия) – 2.07,59
3. Кеннет Кипкемой (Кения) – 2.08,07

Аёллар

1. Воркнеш Дегефа (Эфиопия) – 2.23,31
2. Эдна Киплагат (Кения) – 2.24,13
3. Жордан Хасай (АҚШ) – 2.25,20

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!