Афсус, МЮга ўтиб хато қилибман!

“Манчестер Юнайтед”нинг 30 ёшли ярим ҳимоячиси Каземиро бу жамоага келганида бир ой ўтиб, танловидан пушаймон.

Todofichajes нашрининг хабар беришича, бразилиялик футболчи яқинларига “Реал”дан кетганига афсус қилаётганини айтган. Каземиро вақтни ортга суриш имкони бўлганида Карло Анчелотти қўл остида қолишни маъқул кўрган бўлишини маълум қилган.

Таянч ярим ҳимоячисининг бу хулосага келишига ўзига етарли даражада ўйин амалиёти берилмаётгани сабаб бўлди. Агар Эрик тен Хаг бу муносабатни ўзгартирмаса, Каземиро тез орада бошқа клубга ўтиб кетади.

“Манчестер Юнайтед” тажрибали ўйинчи учун мадридликларга 70 миллион евродан ортиқ пул тўлади ва янги аъзоси билан 2026 йилнинг ярмигача шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!