Афсус! Мужибилло Турсунов Россиялик боксчига ютқазиб қўйди. Учинчи йўқотиш

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

Мужибилло Турсунов -60 кг вазн тоифасида россиялик Всеволод Шумковга қарши рингга кўтарилади. Жанг 18:55дан сўнг бошланади.

Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз кўк формада, унинг рақиби қизил либосда ҳаракат қилади.

Биринчи раунд Шумков фойдасига - 4:1.

Иккинчи раундда Мужибилло устунликка эришди - 0:5.

Учинчи раундда ҳакамлар россиялик боксчининг устунлигини қайд этишди -4:1. Мужибилло очколар ҳисобига имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!