Афсус! Нодирбек Абдусатторов жаҳон кубогини эрта якунлади
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Кеча ўтказиладиган 2-турнинг 2-партия беллашувларида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов Туркия вакили Ваҳоб Саналга қарши дона суриб қора доналарда имкониятни бой бериб қўйди. Улар ўртасидаги биринчи партияда дуранг қайд этилган эди. Шундай қилиб, Абдусатторов мусобақадаги иштирокини эрта якунлайдиган бўлди.
Шунингдек, Жавоҳир Синдаров австриялик Маркус Раггер билан, Нодирбек Якуббоев венгриялик Бенжамин Гредура билан иккинчи партияда ҳам дуранг қайд этди. Улар бугун тай-брекда куч синашади.
Фикрлар