Агар Конте кетса, Давид Луис "Челси"да қолишга рози
Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Давид Луис агар Антонио Конте жамоа бошқарувидан кетса, “аристократлар” сафида қолишга рози. Бу ҳақда Goal интернет нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга қараганда бразилиялик футболчи ва италиялик мутахассис ўртасида жиддй можаро пайдо бўлган. Раҳбарият эса кўпроқ футболчини сақлаб қолиш тарафдори. Конте эса мавсум якунлангач катта эҳтимол билан истеъфога чиқарилади.
Айтиш лозимки Давид Луис жорий мавсум АПЛда бор йўғи 10та учрашувда иштирок этган.
Фикрлар