Агар Зидан МЮ бош мураббийи бўлса, жамоага кимларни олиб келмоқчи?
Ads

"Манчестер Юнайтед"га келиши айтилаётган “Реал” собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан янги жамоасига қайси футболчиларни олиб келиш бўйича бир қарорга келди.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра агар бордию франциялик мутахассис манкуанликлар бош мураббийи этиб тайинланса, жамоасига биринчи навбатда Тьяго Алькантара, Тони Кроос, Хамес Родригес ва Эдинсон Каваниларни жалб этишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” билан кетма-кет 3 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан Зидан ўтган мавсум якунлангач ўз хоҳишига кўра истеъфога чиққан эди.