Агент:

Уэльс ва "Реал" форварди Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мижозининг клубдаги ҳолати бўйича маълумот бериб ўтди.

"Гарет "Реал"да бахтлими? Унчалик эмас. Аммо унинг клуб билан шартномаси мавжуд. У ҳамон "Реал" футболчиси, шундай экан сизни ишонтириб айтишим мумкинки, у майдонда бор имконини ишга солади.

Бэйл жисмоний ҳолати яхши бўлса, у дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. У майдонга тушганда "Реал"нинг ғалаба қозониш эҳтимоли йуқори бўлади. Шундай экан уларнинг таркибида шундай футболчи бор эканлигидан ғурурланишса бўлади.

У кетадими? Агар унга маъқул келадиган таклиф бўлса ва у кетишни хоҳласа унда биз клуб президенти билан бу мавзуни албатта муҳокама қиламиз.

Матбуотда у испан тилида яхши гаплаша олмайди деган хабарлар юради. Аммо бу миш-миш. Гарет испанчада равон сўзлашади", - дея айтиб ўтди агент.