Агент: “МЮ” ёзда “Наполи”га Рунини сотиб олишни таклиф қилган
Ads

Ёзги трансфер даврида “Наполи”га “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Уэйн Рунини сотиб олишни таклиф қилишган. Бу ҳақда ФИФА агенти Винченцо Морабито гапириб берди.

“Рунини йзда “Наполи”га таклиф қилишганидан хабарим бор. Унгга Испания ва Италиядан таклифлар бўлган. Бир қарашда “Наполи”нинг таклифи ажойиб эди, бироқ, неаполликларнинг Рунига 10 миллион евро маош бера олишлари ҳақиқатга тўғри келмасди”, - дейди Морабито Goal нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Руни ушбу мавсумда премьер-лигада 13та учрашувда (шулардан 7тасида асосий таркибда) майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли пас ёздириб қўйишга эришган.