АГМК - "Машъал" баҳсида 5 та гол киритилди (видео)

Суперлиганинг 22-турида АГМК ўз майдонида “Машъал”ни қабул қилди.

Олмалиқдаги ўйин голларга бой кечди. Якунда эса 3:2 ҳисобида мезбонларнинг қўли баланд келди. АГМК сафида голларни Санжар Турсунов 12', Миржамол Қосимов 17' ва Аббосжон Отахонов 51' киритган бўлса, “Машъал”нинг голларига Самуэль Чигозие 8' ва Сирожиддин Қўзиев 86' муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!