АГМК - "Насаф" учрашуви чипталари икки хил нархда сотилмоқда

АГМК жамоаси 26 июнь куни Суперлиганинг 3-тури доирасидаги қолдирилган ўйинда Қаршининг "Насаф" жамоаси билан тўқнаш келади.

Жуда катта қизиқиш билан кутилаётган бўлажак ўйин чипталари (5 ва 10 минг сўмдан) "Металлург" стадиони ва ОКМК спорт мажмуаси кассаларида сотилмоқда. Бу ҳақда АГМК матбуот хизмати хабар берди.

Чемпионлик учун курашаётган юқори мақсадли жамоаларнинг ўзаро баҳси 26 июнь куни соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
25/06/2022 16:13
buncha arzon. Yahshi ekan. kim nima stadiyon tulsa kerak.