АГМК 4 нафар ўйинчи билан хайрлашди

  • 1 января, 2022, 01:38
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АГМК клуби таркибида ҳам эътиборга молик ўзгаришлар юз берадиганга ўхшаяпти. Чунки жамоа сафини тарк этаётган футболчилар бор.

Tecno

Дастлаб сербиялик легионер Йован Жокич “Навбаҳор” билан шартнома имзолагани ҳақида хабар қилгандик. Кейин эса ҳимоячи Аббос Отахонов “Металлург”га қайтди.

Sports.uz маълумотига қараганда, 2021 йил бошида АГМКга қўшилган нидерландиялик ярим ҳимоячи Элвин Фортес ҳам уйига қайтди. Гап шундаки, у оилавий муаммоаси туфайли АГМК билан хайрлашишга мажбур бўлган.

Бундан ташқари, дарвозабон Суҳроб Султонов, ярим ҳимоячилар – Ҳусниддин Ғофуров ҳамда Дилшод Жўраев ҳам шартномаси тугагани боис АГМКни тарк этишди.

Ҳозирда олмалиқликлар янги ўйинчилар билан музокаралар олиб боряпти.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию