
АГМК дарвозабони: Тошкентдаги финаллар мухлислар кам ташриф буюргани сабабли у қадар томошабоп бўлмаган. Наманганда эса...
Бугун Наманганда Ўзбекистон кубоги финалидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда АГМК устози билан бирга олмалиқликлар футболчиси Валижон Раҳимов ҳам иштирок этди. Дарвозабон учрашув олдидан қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
- Тошкентдаги финаллар мухлислар кам ташриф буюргани сабабли, у қадар томошабоп бўлмаган. Наманганда футболни севишади ва ўйлашимча, эртага ҳал қилувчи ўйинда стадионда ўзгача муҳит ҳукмронлик қилади. Мухлислар қўллаб-қувватлашса, футболчилар уларга яхши футбол намойиш этиб беришади. АГМК финалга тасодифан чиқиб қолгани йўқ. Бу йўлда Тошкентда «Локомотив», кейинчалик «Металлург» ва «Насаф»ни ютиб келдик. Чемпионатда ҳам совриндор бўлдик. Эртага жуда ажойиб ўйин бўлади, - деди дарвозабон.
Фикрлар