АГМК ДХХ кубоги кашфиёти билан 3 йиллик шартнома имзолади
Яқинда бўлиб ўтган ДХХ кубоги кашфиёти — Асадбек Аҳмаджонов АГМК футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
АГМК жамоаси мураббийлар штаби бутун йил давомида селекция ишларини жадаллик билан олиб борди. Айнан селекция ишлари жараёнида яқиндагина Республика бўйича ёшлар ўртасида маҳаллалар бўйлаб ўтказилган ДХХ кубоги мусобақасида олмалиқликлар мураббийлари эътиборига тушган иқтидорли футболчи билан профессионал шартнома имзолаган.
Манбага кўра, Ёшлар ўртасида ўтказилган ДХХ кубогининг Республика босқичида 1-ўринни қўлга киритган, Тошкент вилоятининг "Дўстлик" МФЙ жамоаси шарафини ҳимоя қилган 17 ёшли истеъдодли футболчи, мусобақада 10 та гол уриб тўпурар бўлган — Асадбек Аҳмаджонов билан 3 йиллик профессионал шартнома имзоланди.
АГМК футбол клуби ушбу иқтидор эгасига профессионал футболга йўл очиб, унга бу борада кўмакчи бўлишга тайёр, дея қўшимча қилинади хабарда.
Фикрлар