АГМК футболчилари ҳам коронавирусга тест топширди

Хабарингиз бор, бугундан бошлаб Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоаси Суперлига рестартига тайёргарлик доирасида ўз қароргоҳида ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Машғулотларга киришишдан аввал жамоа футболчилари, мураббийлар штаби ва қароргоҳда хизмат қилувчи персоналлар, жами 43 киши Covid-19га тест топширди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига қарашли Олмалиқ шаҳри СЭОМ ходимлари клуб истиқомат қилаётган қароргоҳда белгиланган тартибда жамоа вакилларидан тест таҳлилларини олди.

Таҳлил натижаларига кўра, барча 43 нафар клуб аъзоларида коронавирус инфекцияси йўқлиги аниқланди ва эндиликда жамоа Дўрмондаги қароргоҳида шифокорлар назорати остида тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий амал қилган ҳолда машғулотларга киришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!