АГМК футболчиси Белоруссияга кетди

Олмалиқлик иқтидорли футболчи Шаҳбоз Умаров легионерга айланди. 1999 йилда туғилган ушбу ярим ҳимоячи асосан АГМКнинг ёшлар лигаси таркибида тўп сурган. Ўтган мавсумда эса Суперлигада олмалиқликлар таркибида учта учрашувда майдонга тушган.

Ушбу ўйинчига эса Белоруссия премьер-лигаси вакили “Энергетик-БГУ” жамоаси қизиқиб қолди. Натижада томонлар ўзаро келишувга эришишди ва 20 ёшли футболчи янги клуби билан мавсум охирига қадар шартнома имзолади.

Ҳозирда тайёргарлик олиб бораётган “Энергетик-БГУ” “Сморгон” жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида 4:0 ҳисобида рақибини доғда қолдирди. Аҳамиятлиси, учрашувнинг 35-дақиқасида Шаҳбоз Умаров янги жамоаси сафидаги дастлабки голига муаллифлик қилди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!