АГМК ҳимоячиси жамоанинг юбилей 500-гол муаллифи

АГМК Ўзбекистон миллий чемпионати тарихида 364 ўйин ўтказиб, 132 ғалаба, 155 мағлубият ва 77 дуранг қайд этган.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, жамоанинг чемпионат доирасидаги урган голлари сони 503тага етган. Олмалиқликларнинг Ўзбекистон миллий чемпионати доирасидаги тарихий ва юбилей 500-голи Суперлиганинг 24-турида "Андижон"га қарши баҳсда урилди. Ўша беллашувда жамоанинг тўртинчи ва чемпионат тарихидаги 500-голини киритган Бобур Йўлдошев ўз номини тарихга муҳрлаб қўйди.

photo_2020-12-10_15-35-49

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!