АГМК Минскда Непомняшийнинг жамоасини мағлуб этди
Ads

Мавсумнинг иккинчи қисмига Беларуснинг Минск шаҳрида тайёргарлик олиб бораётган АГМК клуби бугун мазкур йиғин доирасида ўзларининг иккинчи йиғинларини ўтказишди.

Уларга Россия қуйи лигаси вакили - Калининграднинг "Балтика" жамоаси рақиблик қилди. Мазкур ўйинда олмалиқликлар ўзбекистонлик футбол ихлосмандлари учун яхши таниш бўлган Валерий Непомняший бошқарувидаги жамоани 1:0 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди.

Учрашувдаги ягона гол 84-дақиқада Жайлон Гусейнов томонидан киритилди.

Назорат ўйини

АГМК (Ўзбекистон) - "Балтика" (Россия) 1:0

Гол: Жавлон Гусейнов (84)

АГМК: Матяш, Исроилов, Бубанья, Касминин (Гусейнов 84), Саматов (Хожиакбаров 46), Хасанов, Музаффаров, Жокич, Пиримов, Норбеков, Полвонов.