АГМК мураббийи мағлубиятдан сўнг: Мавсумни кучли олтиликда якунлаш имкони бор эди...

Суперлига охирги турида АГМК сафарда "Бухоро"га имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи ёрдамчиси Хайрулла Каримов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ўйин курашларга бой тарзда кечди. Ҳар иккала жамоа очко зарур эди. "Бухоро" элитада қолиш учун курашган бўлса, бизда мавсумни кучли олтиликда якунлаш имкони бор эди. Шу боисдан фақат ғалабани кўзлагандик. Шунингдек, чемпионат доирасида мавсумни яхши кайфиятда якунлаб, финалда кўтаринки руҳда бормоқчи эдик. Футболчилар яхши ҳаракат қилишди. Мавсум учун футболчиларга раҳмат айтамиз. Гарчи чемпионат тугаган бўлса-да, олдимизда финал турибди. Биз билан доим бирга бўлиб, ҳар доим қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга катта раҳмат. АГМК учун мавсумнинг якуний қисмига айланадиган финалга тараддуд кўрамиз, - деди Хайрулла Каримов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Нодирбек Ахмедов
30/11/2019 20:41
Эй жингалак ,одамлани ахмок деб уйлаябсанми? Кани узбек футболи афсонаси бермайдилами интервьюларни додахужасини.Максадинга эришолмадиларинг ,кайтариб бер энди нимани олган булсанг