АГМК Намангандаги финал учун икки кун аввал поездда келди. "Пахтакор" эса бир кун олдин самолётда
Эртага Наманган ўзбек футболидаги катта воқеликка мезбонлик қилади. Сабаби "Марказий" ўйингоҳда АГМК ва "Пахтакор" ўртасида Ўзбекистон кубоги финали бўлиб ўтади. Мазкур баҳсда футболимиз тарихида илк бор ВАР тизимидан фойдаланилади.
Ҳал қилувчи учрашувда қатнашиш учун олмалиқликлар Наманганга беллашувдан икки аввал поездда етиб келишди. Уларнинг рақиби пойтахтликлар эса бир кун қолганда самолётда ташриф буюрди.
АГМК ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйин 15:00да старт олади.
Фикрлар