АГМК ўз футболчиси билан шартномани узайтирди

Бобурбек Йўлдошев шартномани узайтирди. Ажойиб ҳимоячи жамоа билан янги битимга имзо чекди, дея хабар берди клуб матбуот хизмати.

2019 йилдан эътиборан АГМКда фаолият юритаётган Бобурбек Йўлдошев келаси мавсумда ҳам олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилишга тайёр. Клуб Йўлдошев билан 2021 йил якунига қадар шартномани узайтирди.

Ўтган мавсум якунларига кўра, "Мухлислар эътирофи"да АГМК жамоасида энг яхши футболчи дея топилган ҳимоячи янги мавсумда ҳам ўзининг ҳимоядаги мустаҳкам ва ишончли ўйинлари билан мухлисларни хурсанд этишга шай.

йулдошев_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!