АГМК штат жадвалини қайта кўриб чиқиши керак бўлади

Суперлига иштирокчиси бўлган жамоада шу вақтга қадар техник директор фаолият олиб бормаяпти. Жамоада, шунингдек, тижорий масалалар билан шуғулланувчи масъул ҳам йўқ. ПФЛ ўйинлар чиптаси, фан-клуб билан ишлаш, ташқи реклама масалалари, ҳомийлар билан ишлаш, баннерларни жойлаштириш каби масалаларга жиддий эътибор қараётган бир вақтда, АГМК клубида юқоридаги каби ишларга масъул бўлган ходимнинг ўзи йўқ. Бироқ клуб базасига кираверишда АГМК клуби профессионал клуб деб кўрсатилган.

АГМК футзал жамоаси бир неча йиллардан буён халқаро майдонда иштирок этади. Шунингдек, клуб Осиё футбол конфедерацияси қўйган талаблар бўйича йилда икки марта лицензиялашдан ўтиши керак. Демак, АГМК клуби келаси мавсумдан эътиборан халқаро масалалар билан ишловчи ходимни ҳам рўйхатдан ўтказиши керак бўлади.

АГМК клубида сайт админи ўрни ҳам ташкил этилиши шарт. Матбуот котиби вазифалари “Металлург” борасидаги хулосада ўз ифодасини топганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!