АГМК

Суперлига 20-туридан ўрин олган АГМК - "Сурхон" ўйини якунига етди. Мазкур учрашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Беллашувнинг 75-дақиқасида Дилшод Аҳмадалиев бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни оҳиста дарвозага жойлаб қўйди. 

Мазкур натижадан сўнг олмалиқликлар очколари сонини 36 тага етказиб олиб, "Сўғдиёна"ни қувишда давом этмоқда. 13-ўриндаги "Сурхон" ҳисобида эса 14 очко бор.  

АГМК

    Суперлига 20-тур

    26/09/2021, 18:30

    1
    :
    0
    Окончен

    Surkhon-2011

        45'
        90'

          • 90+6'

            Учрашув якунланди! Аҳмадалиевнинг ягона голи эвазига АГМК ғалаба қозонди

          • 90+3'

            Сўнгги дақиқаларда майдон эгалари фақат олдинга ўтмоқда. "Сурхон" дарвозабонидан сейвлар кетма-кетлиги

          • 45'

            Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

          • 90'

            Ўйинлаги тўхталишлар учун ҳакам 6 дақиқа қўшиб берилди

          • 90'

            Санжар Турсунов ўрнига Аббос Отахонов майдонга тушди.

          • 89'

            ЗАРБААА! Бобожоновнинг бу сафарги зарбасига аниқлик етишмади

          • 84'

            Бобожоновнинг зарбасини Рахимов эгаллаб олмоқда

          • 82'

            Турсунов зарбаси йўлига"Сурхон" сардори Ғофуров тўсиқ бўлди ва хавф бартараф этилди

          • 78'

            АГМК сафида ўзгариш. Дилшод Аҳмадалиев ўрнига Мирғиёс Сулаймонов, Касьян ўрнига эса Шоаҳмедов майдонга тушди. 

          • 77'

            "Сурхон" сафида ўзгариш: Павленко ўрнига Юсупов майдонга тушди

          • 75'

            ГОООООООООЛ! Аҳмадалиев ҳисобни очди. Бу сафар офсайд эмас аниқ!

          • 74'

            Турсуновнинг узатмасидан сўнг Касьян бош билан зарба берди. Дарвозабондан сейв

          • 70'

            Гол бекор қилинди! Ильгиз Танташев VARга мурожаат қилиб, Полвоновнинг голи оффсайдда урилганини қайд этди

          • 69'

            ГООООООЛ! Зафар Полвонов учрашувда ҳисобни очди

          • 65'

            Сардор Раҳмонов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

          • 63'

            ЗАРБААА! Пиримовнинг зарбасини Валижон Рахимов эгаллаб олди

          • 62'

            Майдон эгалари сафида ўзгариш бўлади.  Гадоев ўрнига Комилов, Боаке ўрнига Полвонов майдонга тушди

          • 56'

            АГМК ҳуужмчиси Боаке бош билан дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ

          • 51'

            Бугунги баҳсда "Сурхон" посбони ўз дарвозасини жуда яхши қўриқламоқда. Ҳусниддин Ғофуровнинг тепган тўпини Рустам Нартаджиев қайтарди!

          • 50'

            Жаҳонгир Ахмадовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

          • 46'

            АГМК ҳимоячиси Бобур Йўлдошевнинг олисдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди

          • 46'

            Иккинчи тайм бошланди!

          • 45+2'

            Биринчи тайм якунланди

          • 45'

            Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

          • 45'

            СЕЙВ! Санжар Турсуновнинг жарима зарбасидан тепган тўпини дарвозабон қайтарди.

          • 44'

            АГМКда яхши имконият бўлиши мумкин. Чамаси 22 метрлар масофада жарима зарбаси белгиланди

          • 42'

            Ҳаммасит яхши ўйин давом этади

          • 41'

            Зоҳир Пиримовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

          • 40'

            Боаке қулай вазиятдан зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида

          • 34'

            АГМК футболчиси бурчакдан зарба йўллади рақиб посбони Нартаджиев хавфни бартараф қилди.

          • 31'

            "Сурхон" жамоасида ўзгариш руй берди: Иброҳим Йўлдошев ўз ўрнини Беҳруз Шайдуловга бўшатиб берди.

          • 27'

            Касьяннинг оширган тўпини Гадоев бош билан дарвозага йўллашга уринди, аммо мўлжалда адашди.

          • 21'

            АГМКда ажойиб имконият вужудга келди, қанотдан узатилган тўпга Боаке етиб кела олмади. 

          • 16'

            АГМК ҳимояда тўпни назорат қилмоқда. 

          • 13'

            "Сурхон" ҳимоячилари Ёқубов ва Ғофуров ҳозирча ишончли ҳаракат қилмоқда. АГМК ҳужумлар уюштиришда тиним билмаяпти

          • 10'

            Аҳмадов узатиб берган тўпга Холтўраев боши билан ноаниқ зарба берди.

          • 8'

            Гадоев жарима майдони ичида турган Касьянга тўпни узатди. Ҳужумчининг зарбасига аниқлик етишмади

          • 5'

            АГМК ҳужумга отланмоқда. Аҳмадалиевнинг узатмасини Ёқубов боши билан қайтаришга эришди

          • 4'

            ЗАРБААА! Ҳусниддин Ғфорувнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди, қайтган тўпга Жокич зарба йўллади. Бу сафар ҳам ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилди

          • 1'

            Ҳакам хуштаги янгради ва ўйин бошланди

          • 0'

            Жамоалар майдонга чиқиб келди.



          Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

          Комментарии

          Для написания комментариев пройдите авторизацию
          &
          Shaymardonov Nurbek Nasimovich
          26/09/2021 20:37
          Surhon uyinchilari uyindan oldin huddi taslim bulganday chiqadi qoilman lekin bulmasa shu gol utkazmagan vaqting qarshi hujimcha qancha mament buldi hech bulmasa kimder tepishi kerakki maydonga deb yugur qani. hijimga utsa qalterap qoladi. hayronman. oldiga hech kim bir beriga oddiy pas berib olmaydi. goldan keyin uynadinglarku shu uyinni gol utkazmagan vaqting uynaganinga solardilaring. yoki bulmasa gol bulmagan vaqt ham qancha mament buldi qarshi hujimga. tupni oshirgan uyinchi. anqayib utiradi uzi qanday qilsam hamroylarimga qulay ochilib uzimni tupka taklef qilarkanman deb fikrlamaydi tup uzidan ketsa buldi. huddiki. maydonga chiqdingmi. sahal uyindan keyin. uzingni uyiningni tahlil qilib kur qani. ana ushanga keyin uyinlarga uyindan uyinga kuchayasan. sanga murabbiy ham kerak emas keyin. uzing sahal kallangni ishlatsang buldi. shunchaki Qishnimizga balet quluvdim shugun.