АГМКнинг навбатдаги рақиби Россия клуби

Эртага АГМК йиғин режасидан ўрин олган иккинчи учрашувини ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Бу гал олмалиқликларга Россия 2-дивизиони вакили "Нефтехимик" рақиб бўлади. Бу учрашувда жамоа машғулотларида иштирок этаётган 16 нафар футболчи иштирок этади. Қолган футболчилар машғулот билан чекланишади. Сабаби, футболчиларда етарли ўйин амалиётини ташкил этиш мақсадида 10 февраль куни яна бир назорат ўйини ташкиллаштирилади. Жамоа яна бир марта Луганскнинг "Заря" клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Эртанги баҳс маҳаллий вақт билан 16:00да Топкапе спорт мажмуасида бошланади.