Агуэро, Гюндоган ва Торреснинг голлари

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Порту” га қарши баҳс олиб борди.

“Этихад”да кечган беллашув 3:1 ҳисобида мезбонларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. “Шаҳарликлар” сафида голларни Серхио Агуэро (20'), Илкай Гюндоган (65') ва Ферран Торрес (73') киритди. “Порту”нинг ягона жавоб голига эса Луис Диаз (14') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)