Агуэро

"Барcелона" жамоасининг янги ҳужумчиси Серхио Агуэро Каталония клубига ўтиш учун ойлик маошининг сезиларли даражада камайишига рози бўлди.

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, 33 ёшли аргентиналик футболчи “кўк-анор ранглилар” сафида йилига 6 миллион евро маош олади. Айтиш керакки, у "Манчестер Сити"да йилига 23 миллион евро маош олар эди. Бундан ташқари шартномага кўра унга махсус бонуслар ҳам бериларди.

Қайд этилишича, Агуэро "Ювентус"дан яхшироқ таклифга эга бўлган, аммо "Барса"га дўсти Лионель Месси билан бирга ўйнаш учун ўтган.

Агуэро “шаҳарликлар” сафида 2011 йилдан 2021 йилга қадар тўп сурди. У ўтган 10 йил давомида ўз ҳисобига 260 та гол ҳамда 73 та голли узатма ёздириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи кеча "Барселона" билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар