Агуэро учун икки Мадрид клуби даъвогарлик қилмоқда

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро ёзда клубни тарк этиши мумкин.

AS нашри хабарига кўра, аргентиналик форвард учун Мадрид шаҳри клублари "Атлетико" ва "Реал" қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидланишича, Серхио Агуэронинг бундай қарорига "Манчестер Сити"нинг УЕФА чемпионлар лигасида икки мавсумга четлатилгани сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, манкунианликлар устози Хосеп Гвардиола ўз шогирдларина клубни тарк этмасликка чақиргани ҳақида хабар қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)