Аҳмадалиев собиқ клубига қайтади
ОКМКнинг тажрибали ҳимоячиларидан бири Дилшод Аҳмадалиев клубни тарк этди. Унинг кейинги манзили "Бунёдкор" бўлади.
Футболчи 2021 йили "қалдирғочлар" таркибидан ОКМКга кўчиб ўтганди. 4 йилдан сўнг у яна собиқ клубига қайтмоқда.
Маълумот учун, Аҳмадалиев якунига етган мавсум олмалиқликлар таркибида 33 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та ассист амалга оширди.



Фикрлар