Аҳмедов тўлиқ ўйнаган ўйинда "Шанхай СИПГ" камбэк қилди (видео)
Бугун Хитой Суперлигасининг 4-турида “Шанхай СИПГ” ўз майдонида ўзидан бир поғона пастда бораётган “Ухань Чжоэр” клубини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Марко Арнаутович ва Оскарнинг голлари шанхайликларнинг жонига оро кирди.
“Шанхай СИПГ” сафидаги ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 92+2 дақиқада ўрнини жамоадоши Ян Шиюанга бўшатиб берди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар