Аҳмедовнинг собиқ жамоаси ўз тарихида илк бор кетма-кет 5та ўйинда мағлуб бўлди

Кеча Россия премьер-лигасининг 14-туридан ўрин олган марказий учрашув бўлиб ўтди.

Москвадаги учрашувда маҳаллий “Локомотив” ўз майдонида “Краснодар”ни қабул қилди. Ўйин 2:0 ҳисобида Виталий Денисов тўп сурадиган “темрйўлчилар” фойдасига ҳал бўлди.

Эътиборлиси, ушбу мағлубият Ўзбекитон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоаси ҳисобланган “Карснодар” учун кетма-кет бешинчиси бўлди. Қайд этиш лозимки, бундай ҳолат жамоа тарихида аввал кузатилмаган.

Маълумот учун, 14 турдан сўнг 21 очко жамғарган “буқалар” айни дамда чемпионатнинг 6-поғонасини эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!