АIBAни энди ким бошқаради?
Ads

Халқаро ҳаваскор бокс ассоцияцияси – АIBA президенти Чин Куо Ву тартиб-интизом қўмитаси томонидан ташкилот бошқарувчилигидан олинган эди.

“Р-Спорт” хабарига кўра, энди AIBАни навбатдан ташқари сайловларга қадар янги тузилган маҳсус орган бошқаради.

АIBА президентлиги учун навбатдан ташқари сайлов эса 2018 йилнинг январ ойида БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.