"Airthings Masters": Нодирбек Абдусатторов 8 турдан сўнг нечанчи ўринда ?
Хабар бериб ўтганимиздек, Chess24.com сайти орқали онлайн тарзда ўтказилаётган "Airthings Masters" турнирида Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда. Кеча саралаш босқичи 8-тури ниҳоясига етди. Абдусатторов ҳозирда 2 ғалаба, 4 дуранг ва 2 мағлубият билан 10 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 11-поғонани эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, жами 15 турдан сўнг энг яхши натижа қайд этган 8 нафар шахматчи плей-офф босқичига йўл олади.
Фикрлар