"Airthings Masters": Нодирбек Якуббоев собиқ жаҳон шахмат тожи эгасини иккинчи бор мағлуб этди

FIDE.com сайти орқали соврин жамғармаси 2 миллион долларга тенг бўлган онлайн шахмат тури - "Airthings Masters"нинг биринчи мусобақаси бўлиб ўтмоқда. 2-дивизион, финалга қадар ўтиш босқичида Нодирбек Якуббоев ҳам иштирок этмоқда. 
 
Ўтиш босқичи чорак финалида Якуббоев россиялик собиқ жаҳон чемпиони, номдор шахматчи Владимир Крамникни 2-1 ҳисобида мағлуб этиб мусобақадан чиқариб юборди. Нодирбек Крамникни ғолиблар баҳси чорак финалида ҳам мағлуб этган энди. Энди ўтиш босқичи ярим финалида унинг навбатдаги рақиби яна бир россиялик шахматчи Александ Предке бўлади. Жуфтлик ғолиби эса хитойлик Юй Янъига қарши финал учун дона суради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!