Ажойиб янгилик! Шаҳрам Ғиёсов ва Элнур Абдураимовларнинг жанг санаси маълум бўлди. Улар Дмитрий Бивол - Сауль Альварес кардида рингга кўтарилади
Профессионал бокс юлдузларидан бири ҳисобланган мутлақ жаҳон чемпиони мексикалик Сауль "Канело" Альварес ва россиялик WBА чемпиони Дмитрий Бивол жанги 7 май куни Америка Қўшма Штатлари Лас-Вегас шаҳридаги "T-Mobile" аренасида бўлиб ўтади.
Қувонарлиси шундаки, ушбу кардда ўзбек боксчилари - супер енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган Шаҳрам Ғиёсов (12-0, 9КО) ва супер ярим енгил вазнли Элнур Абдураимов (8-0, 7КО) ҳам рингга кўтарилади. Уларга ҳозирча ким рақиблик қилиши аниқ эмас.
Шунингдек, ушбу кечадан Филип Ҳргович ва Чжилей Чжан ўртасида оғир вазн тоифаси IBF элиминатор жанги, супер енгил вазнда Монтана Лав ва Габриель Венесуэлла ўртасидаги жанг ҳам ўрин олган. Ҳозирда андеркард баҳслари яна тўлдириб борилмоқда.
Энг сўнгги янгикларни Sports.uz сайтида кузатиб боринг!
Фикрлар