Ака ўрнини ука босади. Суперклублар кичик Азар учун кураш бошлади
Эден Азардан фарқли ўлароқ, укаси Торган Дортмунднинг «Боруссия»си сафида жадал ўсишда давом этмоқда, бу Европа гигантлари эътиборини тортмоқда, деб хабар берди «Фичажес» нашри.
«Бавария» Торган Азарга эътибор қаратди ва энди бельгиялик футболчининг Дортмунд клубидаги ўйинини диққат билан ўрганмоқда. Германиянинг энг кучли клуби узоқ вақтдан бери кичик Азарнинг ўйинини ўрганиб келмоқда, аммо, «пивачилар» ҳали аниқ бир қарорга келгани йўқ.
Лондоннинг «Челси» клуби турли трансфер янгиликларида Эден Азарнинг "Стэмфорд Бридж"га қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирилган бўлсада, бошқа Эвропа гигантлари Торган Азарни уларга қўшилишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда. «Бавария»дан ташқари, кичик Азарга «Интер», «Арсенал» ва «Ливерпуль» ҳам жиддий таклифлар билан чиқди.
«Боруссия» Торган Азар билан 40 миллион евро эвазига хайрлашиш ниятида.
Фикрлар