Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон Кубогининг учинчи босқичи ўтказилади
Ads

1-4 октябрь кунлари Тошкент денгизида академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон Кубогининг учинчи босқич мусобақалари бўлиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Республика Кубогининг ушбу босқичида мамлакат терма жамоаси аъзолари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар терма жамоалари иштирок этадилар.

Баҳсларда спортчилар 2000 метр масофага М1х, LМ1х, W1x, LW1x, M2-, LМ2-, W2-, LW1- қайиқларда совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.