Акинфеев фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

Москванинг ЦСКА клуби дарвозабони Игорь Акинфеев фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра Россия терма жамоси посбонига “Наполи” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлади. Таъкидлаш керакки, 32 ёшли футболчининг москваликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Хабарларга қараганда “Наполи” шунингдек Альфонсо Ареола ҳамда Алекс Мерет каби дарвозабонларга ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи”нинг асосий дарвозабони Пепе Рейна яқиндагина жамоани тарк этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!