Акмал Мозговой: "Яхши савиядаги жамоани мағлуб этдик"

ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган баҳсда "Насаф" "Ал-Садд"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан кейин дубль муаллифига айланган Акмал Мозговой қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

– Ассалому алайкум, яхши жамоани мағлуб этдик, деб ўйлайман. Мураббийимиз берган топшириқларни бажаришга ҳаракат қилдик, биз кейинги ўйинни ҳам ютиб муҳлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз.

– Кўп вазиятларда олдинга боряпсиз бу мураббий кўрсатмасими?

– Биз доим алмашиб олдинга чиқамиз. Бир киши олд чизиқдалигида, бошқа жамоадошимиз ўрнимизни тўлдириб орқада қолади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ffssdgg Vtrdfg
24/04/2022 21:30
Насафда футболчилари сизлардан илтимос Пахтакор килган хатоларни такрорламанглар охриги турда галаба козониб кейинги боскичга чикишлaриз керак биз мухлислар учун.