Акмал Холмуродов: “Қўқон-1912” ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган жамоа

 

“Қўқон-1912” жамоаси таркибига Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубидан келиб қўшилган Акмал Холмуродов билан жамоадаги дастлабки таассуротлари ҳақида суҳбатлашдик. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

– Акмалжон жамоамизга хуш келибсиз. Қўқонга келишингиз қандай амалга ошди?

– Мени Қўқонга жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов таклиф қилдилар. Биз Нўъмон ака билан бир-биримизни яхши биламиз. “Пахтакор” жамоасида бирга ишлаганмиз. Бош мураббий бу йил жамоа олдига кучли олтиликка кириш вазифаси қўйилганини, келгусида режалар янада юқори эканлигини айтганларидан сўнг мен таклифни қабул қилдим. Албатта ҳар бир футболчи ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоада тўп тепишни истайди.

– Жамоанинг машғулотларида қатнашмоқдасиз, “Пахтакор”га қарши ўйинда майдонга ҳам тушдингиз. Клуб ҳақида дастлабки таассуротларингиз қандай?

– Қўқон жамоасида мени жуда яхши кутиб олишди. Кўплаб футболчилар билан олдиндан дўстлигимиз учун жамоага киришиб кетишим қийин кечмади. Клубдаги ташкилий ишлар эса мени лол қолдирди. Ҳаммаси аъло даражада. Машғулотлар жуда қизиқарли ва жиддий тарзда ўтказилмоқда. Жамоада ҳамма аҳил-иноқ, ички муҳит ҳавас қиларли даражада. Мен ўйлайман бу йилги мавсумда Қўқонлик мухлислар ўзлари кутаётган жамоани майдонда кўришади. “Пахтакор” билан назорат ўйинида гарчи мағлубиятга учраган бўлсак ҳам ўйинимиз ёмон чиқмади. Ҳатто биз дастлаб ҳисобда олдинга чиқиб олган эдик. Биринчи бўлимни ўзидаёқ майдонда бир киши кам бўлиб қолганимиз якунда натижага ўз таьсирини ўтказди деб ўйлайман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!