"Ал-Аҳли"ни португалиялик мураббий бошқариши мумкин

"Ал-Аҳли" "Фулхэм" устози Марко Силвага иккинчи таклиф билан чиқди, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо. Дастлаб португалиялик мутахассис Саудия клубини бошқаришга рози бўлмаганди. 

Журналистнинг сўзларига кўра, "Ал-Аҳли" Силвага икки йиллик 40 миллион еврога тенг маош бермоқчи. Мураббий тез орада Лондон клуби раҳбарияти билан боғланиб, якуний қарорни қабул қилади. 

Маълумот учун, Марко "Фулхэм"ни 2021 йилдан бери бошқариб келади. Унинг қўл остида жамоа АПЛнинг 10-ўринида мавсумни якунлади. 

Comments

You must be logged in to commet!