“Ал Духаил” устози Юлдузлар лигасида феврал ойининг энг яхши мураббийи деб топилди

Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Локомотив” клуби ОЧЛ 3-турида Қатарнинг “Ал Духаил” жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур жамоа бош мураббийи Жамол Белмади феврал ойида Қатар Юлдузлар лигасининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Унинг бошқарувидаги “Ал Духаил” феврал ойида Юлдузлар лигасида 4 та баҳсда иштирок этди ва уларнинг барчасида ғалабага эришди. Доҳаликлар бу ўйинларда 18 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан бор йўғи 1 та тўп олиб чиқишган холос.

Маълумот учун, “Ал Духаил” – “Локомотив” ўйини 6 март санасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!