"Ал-Файсали" бош мураббийи: "Бизни яна бир қийин ўйин кутмоқда"

Хабарингиз бор, эртага Қаршининг "Насаф" жамоаси ОЧЛ 4-тури доирасида "Ал-Файсали" жамоаси билан куч синашади. Бугун ушбу баҳс олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. 

Рақиблар бош мураббийи Маринос Узунидис ўйин олди фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Хайрли кеч. Бизни яна бир қийин ўйин кутмоқда. Бу албатта муҳим баҳс ҳамда гуруҳ босқичи тақдирини ҳал қилувчи учрашув. Кучли рақибга қарши яна бир бор ўйнаймиз. Эртага ҳам майдонда боримизни кўрсатамиз. 

- Биз ўзимизнинг устун ва заиф тарафларимизни биламиз. Шунингдек, рақиб ҳақида ҳам шундай дея оламан. Биз аллақачон 3 та ўйинда қатнашдик. Шундай экан, бошқа жамоаларни қисман ўрганишга муваффақ бўлдик.

Шунингдек, Қатар клуби футболчиси Солиҳ Ал Қумайзининг ўйин олди фикрлари билан ҳам танишиб чиқинг. 

- Биз учун муҳим баҳс ва биз мазкур ўйинда ғалаба қозониш учун боримизни берамиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!