"Ал-Ҳилол" - "Пахтакор": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    ГОЛ! Ҳатан гол уриб кетди. 

  • 90+'

    Шаҳронида офсайд.

  • 90+'

    Акром Комилов сариқ карточка олди.

  • 90+'

    Рақибларимиз фаоллашиб қолди.

  • 90+'

    Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Анзур Исмоилов сариқ карточка олди.

  • 89'

    Булайхи Курди ўрнида ҳаракат қилади.

  • 85'

    Сайфиев ўрнига Комилов майдонга тушди.

  • 84'

    Сайфиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 82'

    Носир Ал Давсари ўрнига Вахебри майдонга тушди.

  • 81'

    Черан огоҳлантирилди.

  • 79'

    Қувватов тўпга чиқишда ишончли ҳаракат қилди.

  • 77'

    "Ал-Ҳилол" тошкентликларни қамал қилиш билан овора.

  • 74'

    Табиийки, рақибларимиз тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 70'

    ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ДЕЕЕРРРРДИИИИИИЙОООООООООККККККК!!! Ҳисоб тенглашди. Чераннинг зарбаси дарвозабондан қайтди. Эрен эса тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 68'

    Аброр Исмоилов ва Санжар Қувватов майдонга тушди. Сардор Собирхўжаев ва Санжар Қувватов майдонга тушди.

  • 64'

    Элдор Суюнов жарима майдони ташқарисида тўпни қўли билан ўйнагани учун майдондан четлатилди.

  • 62'

    Сергеев ўрнига Дердийок майдонга тушди.

  • 61'

    Алижонов Жовинконинг зарбасини қайтаришга эришди.

  • 61'

    Ҳамробековнинг узатмаси ноаниқ кетди.

  • 58'

    Алижоновнинг марказга узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 55'

    Суюнов сал бўлмаса тўпни олдириб қўйиши мумкин эди.

  • 52'

    Тўп вакилларимизда.

  • 50'

    Машарипов тиббий ёрдам қабул қилмоқда.

  • 49'

    Ҳамдамовнинг ажойиб узатмаси сал бўлмаса Чераннинг голли зарбаси билан якунланарди. Ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.

  • 47'

    Ҳамдамовнинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 46'

    Ҳамдамовнинг қанотдан уюштирган рейди яхши чиқди. Зарба ҳақида эса бундай дея олмаймиз.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    ГОЛ! Жовинко жарима зарбасидан дарвозамизни ишғол қилди. Аламли гол ўтказиб юбордик. 

  • 45'

    Сайфиев жарима майдонимиз яқинидан Жовинкога нисбатан қоидани бузди. Хавфли стандарт.

  • 43'

    Гомиснинг чалқанча зарбаси ноаниқ кетди.

  • 42'

    Машариповнинг жаримадан узатиб берган тўпига дарвозабон чиқиб келди.

  • 40'

    Машариповнинг Черан узатган тўпни дарвозага йўллаши посбоннинг уни ушлаб олиши билан якунланди.

  • 39'

    Тўп назорати "Ал-Ҳилол" футболчиларида.

  • 36'

    Алижонов зарба беришга бироз кечикди. Яхши ҳужумга эга бўлдик.

  • 34'

    Машарипов супер ҳаракатлар эвазига рақибдан қутулиб олди. Аммо якунловчи зарба беришга на Черан, На Игорь ва на Достон бор эди. Қойил, Жалол!

  • 34'

    Вакилларимиз тўпни назорат қилишмоқда.

  • 32'

    Сергеев 3 ҳимоячига қарши қолиб кетди. Тўп йўқотилди.

  • 30'

    Гомис, ҳайриятки, Шаҳронининг узатмасини голга айлантира олмади. Сал қолди.

  • 28'

    Сергеевнинг зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди. Бу гал яхши.

  • 27'

    Сергеев ажойиб вазиятга олиб чиқиб қўйилди. Зарба кучсиз чиқди. Игорь, бундай ўйнаш ярамайди!

  • 26'

    Ёсир Ал Шаҳрони сариқ карточка олди.

  • 25'

    Машариповнинг рейдини Карилло тўхтатишга эришди.

  • 23'

    Анзур Исмоилов ҳам қўрқмай олдинга бормоқда.

  • 21'

    Ўйин тенгма-тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 20'

    Суюнов тўпга чиқишда фаол ўйнади.

  • 18'

    Сергеевга узатилган тўп кучли чиққанди. 

  • 16'

    Ҳамдамов тўпни қабул қилишда хатога йўл қўйди. Қўл билан ўйин. Яхши ҳужум барбод бўлди.

  • 14'

    Карилло ўзига узатилган тўпга етиб кела олмади. 

  • 13'

    "Пахтакор" бироз ортга сурилишга мажбур бўлди. Бутун учрашув мобайнида бундай темпда ўйнаб бўлмаслиги аниқ. Кучни тежаш ҳам керак.

  • 11'

    "Ал-Ҳилол" ҳимояланишга мажбур. "Пахтакор" ажойиб ҳужум уюштирмоқда. Гол керак, йигитлар! Машариповдан чиройли ҳаракатлар.

  • 10'

    Сергеев зарба берди. Трибуналар тўпни қабул қилиб олди.

  • 8'

    Машарипов икки футболчидан ўтиб Черанга пас берди. Аммо сербиялик легионеримиз тўпни тўхтата олмади.

  • 8'

    Бурчакдан узатилган тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 7'

    Сергеев!!! Яна қандай вазият керак?! Дарвозабон қўпол хатога йўл қўйди. Очиқ дарвоза! ИГООООРРР!!! 

  • 6'

    Гомис бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Жарима майдонимиз ичида пала-партишлик. 

  • 5'

    Шаҳрони қанотдан ёриб кирди. Зарба ҳам берди. Суюновдан сейв.

  • 3'

    Гомис Машариповнинг финтига алданди ва унга нисбатан қоидани бузди.

  • 2'

    "Пахтакор" эрта прессингда ўйнамоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди! Олға, "шерлар"!!!

  • 0'

    Барча нарса ўйин бошланишига шай.

  • 0'

    Жамоалар ўйиндан олдин эсдалик учун суратга тушиб олишди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз юртдошлар. Бугун миллий жамоамизнинг ўйинини футболга мухлислик қиладиганлар ҳам, унга қизиқмайдиганлар ҳам кўраётганина ишончимиз комил.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Мухуддин Курбанмурадов
15/09/2020 11:37
Терма команда учун Ж.Машарипов.Х.Алижонов.Е.Кремец.А.Комилов. ва сузсиз С.Кувватов.. Бошкаси ярамайди.
Мухуддин Курбанмурадов
15/09/2020 11:37
Терма команда учун Ж.Машарипов.Х.Алижонов.Е.Кремец.А.Комилов. ва сузсиз С.Кувватов.. Бошкаси ярамайди.
Мухуддин Курбанмурадов
15/09/2020 11:36
Терма команда учун Ж.Машарипов.Х.Алижонов.Е.Кремец.А.Комилов. ва сузсиз С.Кувватов.. Бошкаси ярамайди.
Расулжон Тоштемиров
15/09/2020 08:19
Ура Пахтакор ютказдиииии
Pahlavonjon Sharofiddinov
15/09/2020 00:03
Bu molga oʻxshaganlar qachon odam boʻladi. Shuncha vaziyat shuncha imkoniyat oʻyin davomida katta ustunlik. Sergeyev yana oʻsha molni yoqib oldi nedagon qanday zoʻr imkoniyat. Oʻzlaricha PFLda karledi uliklar xullas amizin paxtakor yana 4 tiqtir oʻzinga keyin oʻzing ham bitta ur. 5>1 boʻladi sanlarga juda chiroyli hisob ????
Xasan Turaev
14/09/2020 23:54
Sergeyev zahiraga olinish kerak