"Ал Ҳилол" Мессининг трансферини 6 июнь куни эълон қилмоқчи

“Ал-Ҳилол” яқин орада Лионель Мессининг трансферини якунлашга умид қилмоқда.

"Diario Sport" нашри хабарига кўра, Саудия Арабистони клуби ҳужумчи билан шартнома имзоланганини келаси сешанба, 6 июнь куни эълон қилмоқчи. "Ал-Ҳилол" бу санани футболчининг якуний розилигини олиш ва трансферни амалга ошириш учун калит сифатида белгилаган.

Футболчининг ўзи фаолиятини узоқ муддатга давом эттириш қарорини кечиктиришни истамаяпти. Бугун у ПСЖ билан сўнгги ўйинини ўтказади.

"Барселона" аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо унга ҳали ҳам расмий таклиф билдира олмаяпти. Томонлар ўртасида келишув ҳали содир бўлмаган.

2022/23 йилги мавсумда Месси Лига 1да 31 ўйин ўтказиб, 16 гол ва 16 голга ассистентлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!