"Ал-Ҳилол" ўз таркибига бразилиялик ҳимоячини қўшиб олиш арафасида

Мавсумни "Марсель"да бошлаган Ренан Лоди фаолиятини  Саудия чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Уни "Ал-Ҳилол" клуби ўз таркибига қўшиб олиш арафасида. 

Фабрицио Романо хабар беришича, томонлар келишувга эришди Ҳатто ҳужжатларга ҳам қўл қўйилиб бўлди. Риёдлкилар тез орада бу трансферни эълон қилади. Жамоа футболчи билан 2027 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартнома имзолади. Шунингдек, харид Саудия клубига 20 миллион еврога тушди. 

Маълумот учун, Лоди ёзда "Атлетико"дан "Марсель"га 13 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!