"Ал-Ҳилол" янги мураббий қидирмоқда
"Ал-Ҳилол" ёзги трансферлар ойнасида бир қанча катта харидларни амалга ошириш устида ишламоқда. Клуб Рубен Невишни деярли ўз таркибига қўшиб олди. Шунингдек, Лукаку, Кулибали, Менди ва Модрич каби футболчилар ҳам Саудия клубига ўтиши мумкин.
"Calcio Mercato" нашрининг хабар беришича, "Ал-Ҳилол" "Порту" мураббийи Сержиу Консейсауни жамоанинг янги устози бўлишини истайди. Биринчи таклиф юборилди, лекин португалиялик мутахассис ҳозирча бу трансферга рози бўлгани йўқ. Олдинроқ, Моуриньога мурожаат қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, май ойида "Ал-Ҳилол"ни Рамон Диаш тарк этган. Ундан кейин вақтинчалик мураббий вазифасини Эмильано Диаш бажарди.
Фикрлар