"Ал-Ҳилол" — Винисиус ҳақида: "Биз хоҳлаган футболчини ишонтира оламиз"

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" юлдузи Винисиус Жуниорнинг Саудия Арабистони клубига ўтиши борасидаги миш-мишлар сўнгги пайтларда тўхтаб қолганди. Аммо "Ал-Ҳилол" клуби бош директори Стив Кальсада бу масалага аниқ муносабат билдирди.

Tecno

"Винисиусми? Саудия лигаси исталган футболчини олиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин. Биз исталган нарсага тайёрмиз, чунки бунга зарур воситаларимиз бор. Биз хоҳлаган футболчини ишонтира оламиз — гап фақат пулда эмас" — деди у "The Touchline" нашрига.

Винисиуснинг трансфер нархи Transfermarkt томонидан 170 миллион еврога баҳоланмоқда, унинг мадридриклар билан амалдаги шартномаси эса 2027 йилгача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!